Bosh sahifa

      Мустақилликнинг дастлабки  йиллариданоқ  бутун мамлакат миқёсида таълим ва тарбия, илм-фан, касб-ҳунар ўргатиш тизимларини ислоҳ қилишга ниҳоятда катта эътибор қаратилди. Истиқлол даврида барпо этилган, барча шарт-шароитга эга бўлган мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари, олий ўқув юртларида таҳсил олаётган, замонавий касб-ҳунар ва илм-маърифат сирларини ўрганаётган, ҳозирданоқ 3-4 тилда бемалол гаплаша оладиган минг-минглаб ўқувчилар, катта ҳаётга кириб келаётган, ўз истеъдоди ва салоҳиятини намоён этаётган ёш кадрларимиз мисолида яққол кўришимиз мумкин.

     Ўзбекистон Республикасининг Биринчи  президенти   И.А. Каримовнинг  “Юксак маънавият – енгилмас куч  ” асарида: “Агарки   дунё  иморатлари  ичида    энг    улуғи   мактаб  бўлса,   касблар  ичида    энг  шарафлиси  ўқитувчиликдир” деб таъкидлагани бежиз эмас.

DSCN5601DSCN5661DSCN5772

    Дарҳақиқат, Навоий вилояти Зарафшон шаҳар 12-умумий ўрта таълим мактаб ўқитувчилари минг-минглаб мурғак  қалбларга тарбия-тарбия ва илм нурларини сочадиган, ҳаёт йулида қоқилмасдан олға қадам босишга ундайдиган мўътабар зотдир. Худди ана шундай жонкуяр устозлардан Ашурова Ф.И, Жалилова Х.Р, Абдурахмонова Г.Н,  Арзиқулова Ф.Э,  Бўронова Г.Ю ларни фахр ва ифтихор билан тилга олсак арзийди. Бу устоз шогирдларини математика,тарих, ҳуқуқ, она тили ва адабиёт, рус тили, чизмачилик, инглиз тили сирларидан  огоҳ қилиш билан биргаликда касбининг фидойи устаси  талабчан ўқитувчи сифатида ўқувчиларнинг меҳрини қозонди.Ҳар бир дарсни ноанъанавий ташкил қилиб  ўқувчиларнинг қизиқишини,  фанга меҳр-муҳаббат уйғотишга ҳаракат қилади.     Халқимизда: “Устоздан ўтмаган шогирд, шогирд эмас” деган нақл бежизга айтилмаган.Мактабимизнинг истеъдодли, изланувчан ўқувчилари ҳар йили республика миқёсида ўтказиладиган билимлар беллашувида ҳам ўзларининг муносиб ўринларига эга бўлиб келмоқда.  Жумладан , бу устозларнинг ёш шогирдларидан информатика фанидан Напасов Меҳрож  II ўринни, математика фанидан  Аҳмадов Равшан I ўринни, математика фанидан Мардонов Муҳаммаджон III ўринни, тарих фанидан Равшанов Жўрабек I ўринни, ҳуқуқ фанидан Наимова Севара  II ўринни,  она тили  ва адабиёт  фанидан Унгалова Севара III  ўринни , рус тили фанидан  Азимов Улуғбек I  ўринни, инглиз тили фанидан Музаффарова Мафтуна  III ўринни билимлар беллашувининг  республика босқичида қатнашиб фахрли ўринларни қўлга киритган. Юрт келажаги  республика танловида интерер дизайн йуналишида 9-синф Бахтиёров Шодиёр  республика босқичида II  ўринни эгаллади .

юрт келажагиБуронова ГIMG_6773

Мактабимиз жамоаси жонкуяр устозларимиз  ҳар бир дарсида янги педагогик технологияларнинг ҳар хил усулларидан фойдаланиб инновацион усулда дарслар ташкил этиб келмоқда. Ўқитувчи  иш фаолияти давомида шаҳар, вилоят, республика миқёсида ўтказилган кўрик-танловларда бир неча бор қатнашиб ғолибликни қўлга киритиб келмоқда.  Жумладан,  “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси” кўрик танловининг республика босқичида информатика фанидан Ашурова Ф.И   II ўринни,чизмачилик фанидан Бўронова Г.Ю  II ўринни эгаллаган. Шунингдек, мусиқа фанидан  Бозорова Ш.М лар  фаол   иштирок этди.

Хихматларини эътиборга олиб, Халқ таълими вазирлигининг  “Халқ таълими  аълочиси” кўкрак нишони билан тақдирланди. “Йилнинг энг яхши фан ўқитувчиси”  кўрик танловининг республика босқичида она тили ва адабиёт фанидан Абдурахмонова Г.Н    фаол   иштирок этди.    Ўқитувчиларнинг жонбозлик билан меҳнат қилишида, йилдан йилга  ўқувчиларнинг билим самарадорлигини  ошиб боришида мактаб директори Хўжанова Ойгул Бозоровнанинг алоҳида ўрни бор.

 20180216_095745абдурахмонава ГIMG_4864

 Юқоридаги ютуқлар  шундан далолат берадики, раҳбар мактабда ўқитиш тизимини тўғри ва самарали йўлга қўйган. Бу ўқув йилида ҳам , бунга мисол қилиб фан олимпиадаларини олишимиз мумкин. Мактаб ўқувчиларининг билим даражасини  аниқлаш, умумтаълим фанларига қизиқишини янада ошириш ва уларни рағбатлантириш мақсадида ҳар йили 9-синф ўқувчилари ўртасида анъанавий тарзда фан олимпиадаси ўтказиб келинмоқда. Шу ойда беллашувнинг шаҳар  босқичи бўлиб ўтди. Ҳудуддаги  12 та мактабдан келган ўқувчилар 17 та фан кесимида ўзаро баҳс олиб борди. Зарафшон шаҳар 12 – умумий ўрта таълим мактабидан ҳам  18 нафар ўқувчи шаҳар миқёсида ўтказилган фан олимпиадасига иштирок этиб, шундан 7 нафари фахрли биринчи ўринни, 1нафари иккинчи ўринни эгаллади. Булардан она тили фанидан Унгалова Севара 1-ўрин, инглиз тили фанидан Музаффарова Мафтуна 1-ўрин, физика фанидан Раззоқов Солибой 1- ўрин, биология фанидан Аслонова Дилбар 1- ўрин, география фанидан Аламов Умид   1- ўрин, ҳуқуқ фанидан Пулатов Асадбек 1-ўрин, чизмачилик фанидан Жўрақулов Шуҳрат 1- ўрин ва Жўраева Гулноза  2- ўринни эгаллаб ўқитувчилари берган билимларини яна бир бор синовдан ўтказдилар.

Мактабимизда “Камолот” ва “Камалак ” болалар ташкилоти ишлари ҳам жуда яхши ташкил этилган. Бошлангич  синф  ўкитувчиси   Сахатова  Г.М нинг 2-синф ўқувчиси  Бахтиёров  Жамшид “Юртим  жамоли”  республика расмлар  танловига  қатнашиб

1-ўринни қўлга  киритди  ва “Мустақиллик мадҳи  болалар  ижодида”  иқтидорли  ўқувчилар ўртасида  ўтказилган  республика расмлар танловида  доимий  қатнашиб фахрий ёрлиқлар  билан  тақдирланди. Бошланғич  синф  уқитувчиси   Турсунова  М.А нинг 4-синф ўқувчиси Қудратуллаев  Шерзод  ва  5-синф  ўқувчиси Ғуломов  Бехруз  “Камалак  юлдузлари” шеърият ва  назм йуналишининг республика  кўрик -танловининг  вилоят  босқичида   фаол  иштирок  этишди. Ўқув йили давомида ўтказилиб келинаётган“Конституция билимдони”, “Парламент билимдони” интернет танловига   бошланғич ташкилот аъзолари фаоллик билан қатнашдилар. 9-“Б” синф ўқувчилари Хасанов Ҳусниддин,Сатторов Ҳусан ,Отамуродов Анвар , Исроилов Миржалол ,     9-“A”  синф ўқувчилари Суннатов Ҳусниддин,Наимова Севаралар фаол қатнашдилар ва республика “Камолот”  ва “Камалак ”БТ нинг эсдалик совғаларини олишди.

Фарзандларимизни жисмоний соғлом, маънан етук инсонлар этиб тарбиялашниниг бош омили – болалар спортини ривожлантириш масаласи  мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳатларниниг устувор йуналишларидандир. Болалар спорти мактабимиз таълим- тарбия тизимининиг узвий қисми сифатида ушбу соҳа билан муносиб равишда изчил ривожлантирмоқда.

Мактабимизда   жисмоний  тарбия  ва спорт  соҳаси  бўйича  ишлар  ҳам  жуда  яхши  олиб  борилади .  Бунга  мисол  қилиб   охирги  уч  йилдан  буён  “Умид  ниҳоллари” мусобақаларида  шаҳар  кубогини  қулдан  бермай  келмоқда.  “Ёз – 2016” мусобақаларида,  “Қувноқ  стартлар”  телевизион  спорт  мусобақаларида шаҳарда

I ўринни  эгаллади. Мактабимизни 8-синф  ўқувчиси  Хошимов  Камол   ДЗЮДО  кураш  бўйича халқаро  мусобақаларда  II ўринни эгалди.

Бундан  кўриниб  турибдики, мактаб  жамоаси  ҳамжиҳатлик  ва  аҳилликда  ишлаб  юқори  натижаларга  эришиб  келмоқда.

Мактабда “Боланинг  фикрлаш  қобилияти  ривожланиши  руҳий  олами  шаклланишишда  кутубхонанинг  ўрни  каттадир” деган  шиор  остида  иш  олиб  борилади. Ҳақиқатдан  хам  мутолаа  – инсоннинг  руҳан  ва  қалбан  улғайиши,  таффакури  уфқларининг  кенгайиши,   ҳурмат   ва  эътибор  топишида  муҳим  ўрин  тутади.    2012-2016- йилгача китобхон ўқувчилари юқори ютуқларга эга бўлиб келмоқда. Шулардан  Республика миқёсида бўлиб ўтган “Халқ оғзаки ижоди билағонлари” кўрик-танловининг шаҳар босқичида китобхонлари                         1-ўринни эгаллаб, вилоятда 1-ўрин, республикада олий ўринни эгаллашди “Китобхонлар байрами” марафонида 1-ўринни эгаллади. Шаҳар босқичида ўтказилган “Энг яхши китобхон” танловида 1-ўринни   эгаллаб, вилоят босқичида фаол иштирок этишди.

Кутубхонанинг фаол китобхонлари: Напасова Ситора “Истиқлол ғунчалари” газетасининг дипломи ҳамда “Мустақиллик  мадҳи болалар ижоди”  ҳамда  кўрик танловда ижодкорлиги учун фахрий ёрлиқ билан тақдирланган.

Аслонова Дилбар ”Мустақиллик  мадҳи болалар ижоди”  кўрик танловида ижодкорлиги учун диплом билан такдирланган.Мактабда ҳар йили ўтказиладиган “Китоб марафони”да  ўқувчилар, ота-оналар ва ўқитувчилар фаол иштирок этишади.